
Толибоннинг Маданият ва ахборот вазири ўринбосари Забиҳуллоҳ Мужоҳид томонидан тарқатилган баёнотга кўра, қоидабузарлар шариат бўйича жазоланади ва кўкнори экини йўқ қилинади.
Шунингдек, гиёҳвандлик воситаларининг барча турларини, жумладан алкогол, героин, метамфетамин, каптагон, марихуана ва бошқаларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш, сотиш, ташиш билан шуғулланиш қатъиян ман этилади.
Илгари Толибон фермерларга кўкнори етиштиришни тақиқламаган. Балки уни иқтисодиётнинг оғир аҳволи ва муқобил йўлларнинг йўқлиги билан оқлаган. Кўриниб турибдики, буни Хитойдаги музокаралар натижаларидан бири – асосий мажбуриятлардан бирини бажариш йўлидаги жиддий қадам, деб ҳисоблаш мумкин. Ҳаммаси амалда тақиқнинг амалга оширилишига боғлиқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар