Фото: Reuters
Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён мамлакатни 4,1 миллиондан ортиқ инсон тарк этган. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси (UNHCR) маълум қилди.
Ташкилот веб-сайтида эълон қилинган маълумотларга кўра, 24 февралдан 2 апрелгача Украинани тарк этган қочқинлар сони 4 млн 176 минг 401 нафарга етган.
Қайд этилишича, украинларнинг катта қисми Полшага йўл олмоқда: мамлакатга 2 млн 429 минг 265 нафар украиналик келган.
Руминияга 636 мингга яқин, Молдовага 392 минг 933 киши ўтган. Шунингдек, Венгрияга 385,7 минг, Словакияга 298,1 минг киши кирган.
Бундан ташқари, Россияга ҳам 350 мингдан ортиқ қочқин ўтган.
Маълумот учун, 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, Украина аҳолиси (Қримсиз, лекин Донбасснинг бутун ҳудуди билан бирга) 41 миллион 167,3 минг кишини ташкил қилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди