Фото: Bloomberg
Хитойнинг энг йирик газ импортчилари арзон нархлардан фойдаланиб қолмоқчи. Улар бозор томонидан рад этилган қўшимча Россия суюлтирилган газини сотиб олишга интилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Хитойнинг Sinopec ва PetroChina компаниялари етказиб берувчилар билан Россиядан чуқур чегирма билан сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Баъзи импорт қилувчи компаниялар харид режаларини чет эл ҳукуматларидан яшириш учун ўз номидан суюлтирилган газ сотиб олиш тендерларида қатнашиш мақсадида рус фирмаларидан фойдаланишни ўйламоқда.
Дунё бўйлаб кўпгина суюлтирилган газ импортчилари келажакдаги санкциялар ёки обрўсига путур етказишдан қўрқиб, Россия юкларини сотиб олмаяпти. Чунки Украинадаги уруш давом этмоқда ва Европа Иттифоқи Москвага босимни кучайтирмоқда.
Хитой фирмалари ушбу хавфни ўз зиммасига олишга тайёр бўлган ягона компаниялардан бири сифатида пайдо бўлмоқда.
Сўнгги бир неча ҳафта ичида хитойлик компаниялар томонидан Россиянинг бир нечта суюлтирилган газ юклари сотиб олинган.
Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Россиянинг суюлтирилган гази бозорда Шимолий Осиёдаги оддий жўнатмаларга нисбатан 10 фоиздан ортиқ чегирма билан сотилади. Украинадаги уруш туфайли глобал истеъмолнинг ўсиши билан бирга етказиб бериш масаласи қийинлашмоқда.
Шубҳасиз, Хитой суюлтирилган газга жуда муҳтож эмас. Шундай бўлса-да, чуқур чегирмага эга рус гази бу ёзда нархлар яна кўтарилгунга қадар сақлаш омборларини тўлдиришга ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди