22:02 / 04.04.2022
1 254

Ковидга қарши 90 марта эмланган одам

Ковидга қарши 90 марта эмланган одам
Германияда COVID-19 га қарши вакциналарнинг қарийб 90 дозасини қабул қилган шахс ушланди, деб хабар берди «Associated Press».

«Вакцинасевар» — Магдебург шаҳрида яшовчи 60 ёшли эркак, у вакцина қабул қилишни истамайдиган одамларга кейинчалик сохта сертификатларни сотиш учун, ўз жонини хатарга қўйиб, ковидга қарши 90 мартагача эмланган.

Номи ошкор этилмаган шахс бир неча ой вакцинация марказларига сетқатнов бўлиб қолган, агар бир эмланган жойига эртаси куни ҳам қайтиб бормаганида эҳтимол полиция қўлига тушмаган, эмланишлар ҳисобини ҳам йўқотиб қўярди...

Полиция ходимлари унинг эмланганлик тўғрисидаги бир нечта тўлдирилмаган карталарини олиб қўйишди. Эмланганлик тўғрисида сохта ҳужжатларни тайёрлагани ва сотгани учун унга нисбатан жиноий иш очилди.

Кўпчилик унинг соғлиғидан хавотирда: шу икки-уч ойда жуда кўп вакцина билан тинмай эмланиш организмига қандай таъсир қиларкан?..

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ковидга қарши 90 марта эмланган одам