date
views 1 384

Лотереяда омади чопган ўғри тўғри йўлга кирди

Лотереяда омади чопган ўғри тўғри йўлга кирди
Марсело Паредес — Рампито.
Фото: «Sunday Vision»

Лотереясига катта ютуқ чиққанидан сўнг аргентиналик Марсело Паредес ҳаёт тарзини ўзгартиришга ва бошқа ўғрилик қилмасликка ваъда берди.

Марсело Паредес (лақаби Рампито) талончилик ва ўғрилик қилгани боис етти марта судланган, деб ёзмоқда «Sunday Vision».

Яқинда унинг омади чопиб, сотиб олган лотерея чиптасига нақ 94 миллион аргентина песоси (9,6 млрд сўм атрофида) ютиб олди.

Энди Рампито бир пайтлар ўзи тунаган одамларни топиб, уларга пулларини икки ҳисса қилиб қайтармоқчи.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лотереяда омади чопган ўғри тўғри йўлга кирди