Фото: Reuters
Шимолий Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитаси бўлим мудири ўринбосари, КХДР етакчисининг синглиси Ким Ё Чжон Жанубий Корея билан ҳарбий қарама-қаршилик юзага келган тақдирда, мамлакатнинг ядровий кучлари «ўз вазифасини бажаришини» маълум қилди. Унинг баёноти Корея марказий телеграф агентлиги томонидан эълон қилинган.
«Жанубий Корея биз билан ҳарбий зиддиятни танлайдиган бўлса, ядровий жанговар кучларимиз, шубҳасиз, ўз вазифасини бажаради», — дейди Ким Ё Чжон.
Меҳнат партияси Марказий қўмитаси бўлим мудири ўринбосарининг таъкидлашича, агарда Жанубий Корея КХДРга қарши бирор-бир ҳарбий ҳаракатларни қўлламайдиган бўлса, у «ҳужум нишони сифатида кўриб чиқилмайди».
1 апрель куни Жанубий Корея мудофаа вазири Со Ук Пхеньян Сеулга қарши ракеталарини йўналтирса, республика Қуролли кучлари КХДРнинг қўмондонлик объектлари ва ракета учириладиган жойларига зарба бера олишини маълум қилганди. Шимолий Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитасининг котиби Пак Чон Чхон бунга жавобан, агар олдиндан зарба берилса, КХДР Жанубий Кореядаги асосий нишонларни «шафқатсизларча» йўқ қилишини айтган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди