18:13 / 05.04.2022
1 575

АҚШ Россия Украинадаги урушнинг янги босқичига тайёрланаётганини билдирди

АҚШ Россия Украинадаги урушнинг янги босқичига тайёрланаётганини билдирди
Фото: ТАСС
Россия Украинадаги уруш мақсадларини ўзгартирди ва бир неча ой давом этадиган янги босқичга тайёрланмоқда, деди АҚШ президентининг маслаҳатчиси Жейк Салливан.

"Россия ҳужум операцияларини Украина шарқи ва жанубидаги айрим районларга қаратиш учун ўз кучларини қайта жойлаштирмоқда", - деди у.

Салливаннинг сўзларига кўра, Москва Украина шарқи ва жанубига ўн минглаб ҳарбийларни ташлашни режалаштирмоқда. Унинг фикрича, Россия аввалги ҳарбий муваффақиятсизликларини хаспўшлаш учун Донбассда кенгроқ ҳудудларни босиб олишни мақсад қилган.

"Россия бутун Украинани ўзига бўйсундиришга уринди, аммо муваффақиятсизликка учради. Энди эса мамлакатнинг бир қисмини бўйсундиришга уринмоқда. Мазкур босқич бир неча ой давом этиши мумкин", деди у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Россия Украинадаги урушнинг янги босқичига тайёрланаётганини билдирди