date
views 1 460

Красноярск аэропортида Ўзбекистон фуқароси ушланди

Красноярск аэропортида Ўзбекистон фуқароси ушланди
Фарғонадан Красноярскка учиб борган Ўзбекистон фуқароси декларация қилинмаган 900 тага яқин сим-карталарни олиб ўтаётган пайтда ушланган.

28 ёшли фуқаро аввалига «яшил йўлак»дан ўтган ва декларация қиладиган товарлари йўқлигини айтган. Лекин унинг сумкасидан 26 минг рубл (тахминан 3,5 млн. сўм) миқдоридаги сим-карталар чиққан, тўланмаган божхона тўлови миқдори — 8 минг рубл (1 млн. сўмдан кўпроқ).

Хабарга кўра, ҳар бир сим-картада алоҳида штрих-код, телефон рақам ва пин-кодлар бўлган. Ҳозир унга нисбатан маъмурий иш очилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Красноярск аэропортида Ўзбекистон фуқароси ушланди