18:06 / 06.04.2022
1 334

Украинадаги урушнинг 41-куни: Краматорск эвакуация қилинмоқда, Бородянка аҳолиси харобалар орасида

Украинадаги урушнинг 41-куни: Краматорск эвакуация қилинмоқда, Бородянка аҳолиси харобалар орасида
Украинадаги урушнинг 41 куни ўтди. Киев областида тинч аҳоли вакиллари ўлдирилишининг янги гувоҳликлари пайдо бўлмоқда. НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг сўзларига кўра, уруш «критик фазага кирмоқда». Альянснинг ҳисоблашича, Россия Донбассни тўлиқ эгаллаш учун юриш бошлашга тайёрланмоқда. Донбасснинг Украина ҳудудидаги қисмида эвакуация жараёни бошланган — одамлар қўрқув ичида Краматорскни тарк этмоқда, бу шаҳарда Мариупол қисмати такрорланиши мумкин.

Ҳудудий мудофаа кучлари кўнгиллилари Харьков атрофидаги блокпостда
Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA

Украинадаги вазият бўйича сўнгги маълумотлар:
  • Сешанба куни Луганск, Запорожье ва Донецк областларида еттида гуманитар йўлак бўйича келишувга эришилди.
  • Фронтда ўзгариш йўқ. Украинлар Россия армиясининг Украина шарқида ҳужумга ўтишига тайёрланмоқда.
  • НАТОдагиларнинг прогнози ҳам шундай - Россия бутун Донбассни эгаллаш ва босиб олинган Қримгача қуруқликда йўлак очишни кўзламоқда. «Уруш критик фазага кирди», деди альянс бош котиби Столтенберг.
  • ЕИ Россияга қарши санкцияларнинг янги пакетини тайёрлади. Кўмир, ароқ ва икра импорти тақиқланади. Портлар ва чегаралар юк машиналари учун ёпилади. Лекин ҳозирча нефть ва газ учун эмбарго қўйилмади.
  • Чехия Украинага Т-72 танклари ва зирҳли машиналар юборади. Бу танклар жўнатилиши билан боғлиқ уруш давридаги илк ҳолат.
  • Европа давлатлари россиялик дипломатларни чиқариб юборишда давом этмоқда. Италия - 30, Испания - 25 нафар атрофида, Дания - 15, Швеция - уч. Эстония консулхона ходимларидан 14 нафарини чиқариб юборади, Россиянинг Нарвадаги элчихонаси ва Тартудаги консуллик бўлимини ёпади. Кремль жавоб қайтаришни ваъда қилган.
  • Кремль ва россиялик ҳарбийлар яна бир бор Бучадаги фожиа бўйича раддиялар беришди. Бу вақтда Украина разведкаси Бучада бўлган россиялик ҳарбийлар Беларусдаги бир неча кунлик таътилдан кейин яна Украинага қайтарилиши ҳақида хабар берди, улар Харковга ташланиши мумкин. Россияда цензура кучаймоқда. Роскомнадзор «Википедия»дан уруш ҳақидаги мақолаларни ўчиришни талаб қилди.
  • Киевга уруш даврида Зеленскийнинг энг юқори мартабали меҳмонлари келмоқда - Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен ва Евроиттифоқнинг бош дипломати Жозеп Боррел.


Етти ёшли қиз Харков атрофидаги уй ертўласида ўз бобоси билан шахмат ўйнамоқда
Atef Safadi / EPA / Scanpix / LETA


Краматорск марказий вокзали. Россия Киев йўналишидаги аскарларни олиб кетгач, асосий эътибор Донбассга қаратилиши ҳақидаги хабарлар ортидан шаҳарни оилалар тарк этмоқда
Fadel Senna / AFP / Scanpix / LETA


98 ёшли киши ёниб кетган уйи ва яксон қилинган рус танки олдидан ўтмоқда. Чернигов яқинидаги Слобода қишлоғи
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA


Бучалик киши дўсти жасади олдида. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, россиялик ҳарбийлар уни ертўладан топиб олиб ўлдиришган.
Zohra Bensemra / Reuters / Scanpix / LETA


Бучадаги уйлардан бирида кекса ёшли аёл жасади
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA


«Ахмат» махсус тезкор бўлинмаси жангчиси Мариуполдаги ошхонада
Сергей Бобилев / ТАСС


ДХР қўшинлари танкчиси Мариуполдаги кўчалардан бирида. Фото: Сергей Бобилев / ТАСС

Кўп қаватли бино харобалари остидан ўз буюмларини қидираётган киши, Бородянка, Киев области
Vadim Ghirda / AP / Scanpix / LETA


Бородянкадаги уй харобалари орасида ётган китоб ва ўйинчоқ
Anastasia Vlasova / Getty Images


Бородянкадаги вайрон қилинган уй. Фото: Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинадаги урушнинг 41-куни: Краматорск эвакуация қилинмоқда, Бородянка аҳолиси харобалар орасида