Россия армияси Украинанинг Киев ва Чернигов вилоятлари ҳудудидан бутунлай олиб чиқилди, деди Пентагон матбуот котиби Жон Кирби.
Ҳозирда Россия Қуролли Кучларининг асосий эътибори Украина шарқига ҳужум қилишга қаратилган бўлиб, мақсади Донецк ва Луганск вилоятлари ҳудуди устидан тўлиқ назоратни ўрнатишдир, дея хабар берган Украина Бош штаби.
Украина ҳарбийларига кўра, ҳозир Россия армияси Слобожанск, Донецк, Южнобужск ва Таврическ томон ҳаракатланмоқда.
Пентагон матбуот котибининг сўзларига кўра, Россия президенти Владимир Путин Украинада «бирорта стратегик мақсадига эриша олмаган» ва фақат кичик аҳоли пунктларини ўз назоратига олишга муваффақ бўлган.
Кремлда қўшинларнинг Киевдан олиб чиқилиши тинчлик музокаралари учун қулай шарт-шароит яратишга қаратилган хайрихоҳлик ҳаракати дея қайд этилди. Россия Федерацияси президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, қўшинларни олиб чиқиш буйруғини шахсан Владимир Путин берган.
Пентагон вакиллари келажакда рус қўшинлари Киевга қайтиши мумкинлигини истисно қилмаяпти. Улар Киев ва Чернигов вилоятларидан олиб чиқилган қўшинлар сонини 24 минг ҳарбий хизматчи деб ҳисоблаган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди