Фото: AP
АҚШ президенти Жо Байден Украинанинг Буча шаҳридаги воқеаларга муносабат билдирар экан у ерда содир бўлган ишларни ҳарбий жиноят деб атади.
«Россиялик ҳарбийлар чиқиб кетгач, ўликлар кўчада қолган. Тинч аҳоли вакиллари совуққонлик билан қатл қилинган, баъзи жасадларнинг қўли орқага қилиб боғланган. У ерда бўлган ишлар оз эмас, кўп эмас, айнан ҳарбий жиноятдир. Масъулиятли давлатлар айбдорларни жазолаш учун бирлашиши керак», деган Байден.
Байден Бучадаги воқеалар ҳақида АҚШ касаба уюшмалари фаоллари билан учрашувда гапирди. CBS эълон қилган видеода англаш мумкинки, Байден Киев яқинидаги Буча шаҳрини Бука деб талаффуз қилган.
АҚШ президентининг айтишича, украинадаги уруш узоқ давом этиши мумкин: «Россия урушда аллақачон муваффақиятсизликка учраб бўлди. Уруш узоқ давом этиши мумкин. Биз Украинани, украин халқини ва эркинлик учун курашни қўллашда давом этамиз», деган Байден. Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди