Украинада уруш бошланганига 42-кундан ошди. Пентагон Россия қўшинлари Киев ва Чернигов вилоятларини тўлиқ тарк этганини хабар қилди. Йўқотишлар ҳисобланди: Черниговнинг 70 фоиз қисми вайрон қилинган, Киев яқинида юзлаб тинч аҳоли ҳалок бўлган. Украина ҳукумати Донецк ва Луганск вилоятлари аҳолисини зудлик билан эвакуация қилишга чақирмоқда. Россия қўшинлари Северодонецк ва Лисичанскни бомбардимон қилмоқда. Meduza уруш зонасидан олинган 6 апрель суратларини жамлади.
Черниговдаги вайрон қилинган уй. Шаҳар бир неча ҳафта давомида кенг кўламда ўққа тутилди.
Фото: EPA
Черниговда украиналик ҳарбий хизматчи Су-34 жанговар рус самолётининг парчасини ушлаб турибди. 7 апрель куни Пентагон шаҳарда Россия қўшинлари қолмаганини маълум қилди.
Фото: Reuters
Черниговликлар вайрон қилинган «Украина» меҳмонхонаси ёнидан ўтмоқда. Чернигов мерининг айтишича, шаҳарнинг 70 фоизи йўқ қилинган.
Фото: Reuters
Бучалик эркак уйи ёнида. Унинг айтишича, қўлини босқин пайтида рус аскарлари синдирган.
Фото: Reuters
Ўғлининг қабрида устида турган бучалик кекса аёл. Марҳум уй боғига дафн этилган.
Фото: AFP
Бучада одамлар телефонларини қувватлантирмоқда.
Фото: AFP
Бучада ўлдирилган одамларнинг рўйхати тузилмоқда. Март ойида Бучада жами 340 киши дафн этилган, дейилади шаҳар дафн маросими хизмати маълумотида. Одамлар оммавий қабрларга ва турар жой бинолари ҳовлиларига дафн этилган.
Фото: Getty Images
Снарядлар орасида ўтирган мушук. Улардан баъзилари чекинаётган рус қўшинлари томонидан қолдириб кетилган, баъзилари вайрон қилинган техникалардан олинган. Бердянск тумани, Андреевка қишлоғи.
Фото: AP Photo
Уй-жойидан айрилган украиналиклар Запорожьедаги қочқинларни қабул қилиш марказига кетмоқда.
Фото: AFP
Ўйинчоқларини сотаётган мактаб ўқувчилари. Тушган пулни улар Украина аскарлари учун ўқ ўтказмайдиган зирҳ сотиб олишга топширмоқчи. Одесса.
Фото: AFP
Украиналик аскарнинг онаси ўғлининг тобути устида йиғламоқда. Аскар Львовдаги Лйчакив қабристонига дафн этилди.
Фото: AFP
Болалар боғча деразаларини беркитиб турган қумли қопларни томоша қилмоқда. Львов.
Фото: Getty Images
Северодонецкда ўт очишлардан кейинги ёнғин. Луганскнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган ушбу шаҳарни Украина қўшинлари назорат қилмоқда.
Фото: AFP
Россия ҳарбийларининг авиазарбасига учраган уйдаги оилавий сурат. Бородянка, Киев вилояти. Украина бош прокурори Ирина Венедиктова Бородянканинг озод қилинган ҳудудларида вазият Бучадагидан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкинлигини айтди.
Фото: Sopa Images Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди