19:14 / 08.04.2022
1 039

Германия украиналик қочоқларни мамлакатга жойлаштириш учун 2 млрд евро ажратади

Германия украиналик қочоқларни мамлакатга жойлаштириш учун 2 млрд евро ажратади
Фото: Global Look Press
Германия ҳукумати украиналик қочоқларни мамлакатга жойлаштириш ва интеграция қилиш харажатларини қоплаш учун минтақавий ҳокимиятларга 2 миллиард евро йўналтиради. Бу ҳақда Германия канцлери Олаф Шольц маълум қилди, деб хабар беради DW.

Германия федерал полицияси маълумотларига кўра, мамлакатда ҳозирга қадар Украинадан келган 316 мингга яқин қочоқ рўйхатга олинган, уларнинг 60 мингга яқини Берлинда яшайди.

Шу билан бирга, Канада ҳукумати Украинага Халқаро валюта жамғармаси орқали 800 миллион долларга яқин маблағ, шунингдек, ҳарбий ёрдам сифатида яна 400 миллион доллар таклиф этмоқчи.

Канада Украинага тўғридан-тўғри кўринишда қарийб 950 миллион АҚШ доллари ва кредит қўллаб-қувватлови сифатида 1,2 миллиард доллар ажратган. «Мазкур молиявий қўллаб-қувватлов гуманитар инқирозга чора кўришга ва Украина ҳукумати ўз фуқароларига ҳаёт учун зарур бўлган хизматларни кўрсатишни таъминлашга ёрдам берди», — дейилади Канада ҳукуматининг хабарида.

1 апрель куни АҚШ Мудофаа вазирлиги Қўшма Штатлар Украинага ҳарбий ёрдам учун қўшимча 300 миллион доллар ажратилишини маълум қилди. Пентагон матбуот котиби Жон Кирбининг айтишича, ёрдам пакетидан лазерли кузатувга эга ракета тизимлари, Switchblade ва Puma дронлари ўрин олади. Кейинроқ АҚШ президенти Жо Байден Киев ҳарбий ёрдам сифатида, хусусан, «мудофаа воситалари ва хизматлари, ўқув ва машғулотлар» учун 100 миллион доллар ажратишни буюрганди.

Пентагон маълумотларига кўра, Жо Байден АҚШ президенти лавозимига киришганидан буён Украинага ҳарбий ёрдам сифатида 2,3 миллиард доллар ажратилган, бунинг 1,6 миллиард доллари — Россия Украинага ҳужум бошлаганидан сўнг содир бўлди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германия украиналик қочоқларни мамлакатга жойлаштириш учун 2 млрд евро ажратади