Фото: «ТАСС»
Украина президенти Владимир Зеленский олдинроқ Киевни тарк этган хориж дипломатларига мурожаат қилиб, уларни Украина пойтахтига қайтишга ва ишни қайтадан йўлга қўйишга чақирди. Зеленскийнинг мурожаати ўзининг Telegram’даги каналига жойлаштирилган.
«Кеча Туркия элчихонаси қайтди. Бугун Литва элчиси қайтиб келди, ундан олдинроқ Словения элчихонаси Киевда қайта иш бошлангади. Биз учун муҳим бўлган ҳозирги даврда ҳам рамзий, ҳам дипломатик даражада қўллаб-қувватлаётган Украинанинг дўстларидан чин кўнгилдан миннатдорман. Бу жасорат», — дейди Зеленский.
Украина президентининг сўзларига кўра, у қайтиб келган дипломатлар билан учрашув ўтказиш имкониятини интизорлик билан кутмоқда.
«Элчихоналарнинг Киевда бўлиши, уларнинг нормал ишлаш — босқинчи учун Киев — бизнинг пойтахтимиз экани ҳақида аниқ сигналдир. Россия вилоятидаги шаҳар эмас, балки Украинанинг пойтахти», — дея таъкидлайди Зеленский.
Эслатиб ўтамиз, айрим давлатлар, жумладан, АҚШ ва Буюк Британия Киевдаги элчихонасини 24 февралдан олдин Украина ғарбига кўчирган эди. Россия президенти Владимир Путин махсус ҳарбий операция Донбассда «минтақа аҳолисини геноциддан ҳимоя қилиш»га қаратилганини маълум қилди. Россияликларга мурожаатида у Кремль Украинани демилитаризация ва деназолификация қилишга интилиши, бироқ Украина ҳудудларини босиб олиш режада йўқлигини айтди.
Туркия Ташқи ишлар вазирлиги 6 апрель куни Киевдаги элчихонаси ходимларини Украинага қайтарган эди. Элчихона мартнинг биринчи ярмида Черновсига эвакуация қилинган эди. Латвия элчихонаси Киевда қайта иш бошлаганини 7 март куни мамлакат ташқи ишлар вазири Эдгар Ринкевич маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди