20:33 / 08.04.2022
1 444

Чимкентда халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Чимкентда халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди
Фото: Getty Images
Чимкент полициясининг Экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда шаҳар департаменти матбуот хизматига таяниб, «Нур.кз» хабар берди.

Таъкидланишича, ҳозирда Қозоғистоннинг учинчи мегаполис шаҳрида «Мигрант» ва «Қидирув» номли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. Мазкур тадбирлар давомида Ўзбекистонда жиноят содир этганликда гумонланаётган шахс қўлга олинган. У халқаро қидирувда бўлган.

Полициядагиларнинг маълум қилишича, қўлга олинган 30 ёшли шахс бузғунчи диний оқим тарафдори ҳисоблаанди. Ҳуқуқ-тартибот органларнинг аниқлашича, у шахсини тасдиқловчи ҳужжатни йўқотиб қўйган ва маҳаллий аҳолининг қўлида ёлланма ишчи бўлиб ишлаган. Ҳозирда полиция гумонланувчининг ҳужжатларини қайта тикламоқда, шундан сўнг уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш бўйича чоралар кўрилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Чимкентда халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди