Урушни ёқлаб бераётган баёнотлари сабаб Дмитрий Песковга ҳам Ғарб санкциялари жорий этилган.
Фото: ТАСС
Кейинги пайтларда бир қатор Ғарб давлатлари раҳбарлари Россия президенти Владимир Путинни Украинага бостириб киришга буйруқ бергани учун ҳарбий жиноятчи сифатида маҳкамага тортишни талаб қилмоқда. Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Sky News телеканалига берган интервьюсида бу талаб нечоғли ҳақиқатга яқин эканига ойдинлик киритди.
Телеканал бошловчисининг «Путин ҳарбий жиноятчи сифатида судда жавоб беришидан хавотирланадими?» деган саволига жавоб берган Песков «Йўқ, бунинг ҳеч қандай эҳтимолини кўрмаяпмиз», – деб таъкидлаган.
Жорий йил 24 февраль куни Россия қўшини Украина ҳудудига бостириб киргач, коллектив Ғарб Кремлга нисбатан кенг кўламли молиявий-иқтисодий жазо чоралари жорий этди. Америка президенти Жо Байден эса Россия раҳбарини ҳарбий жиноятчи деб атади.
Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Spiegel нашрига берган интервьюсида Россия президенти В.Путин ҳамда ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳарбий жиноятлари учун маҳкама қаршисида жавоб бериши кераклигини таъкидлади. Германия етакчиси россиялик ҳамкасбини «уруш оловини ёқаётган бункердаги шахс» деб атаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди