Россия ҳарбийлари Херсон вилоятидан Қримга 188 нафар фуқароларни, жумладан Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилишди, деб хабар қилмоқда Россия Мудофаа вазирлиги.
“Бир кун аввал Жанубий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари Украинанинг Херсон вилоятидан Россия Федерацияси ҳудудига Россия, Молдова, Миср, Сурия, Ливия, Озарбайжон, Ўзбекистон ва Украинанинг 188 нафар фуқаросини хавфсиз олиб чиқишни ташкил қилди”, — дейилади хабарда.
Россия ҳарбийлари ҳарбий операция ҳудудларини тарк этиш истагини билдирган барча фуқароларни Херсон шаҳри марказида тўплаб, автобус ва шахсий машиналарда Украина ҳудудидан олиб чиқишган.
Эвакуация қилинганлар орасида 600 нафар хорижий давлат фуқаролари ҳамда ҳамда Херсон вилоятидаги Александровка ва Станислав аҳоли пунктларидан 300 дан ортиқ тинч аҳоли ҳам бор.
Маълум бўлишича ушбу аҳоли пунктлари бир ҳафтадан ортиқ вақт давомида Украина ҳарбийлари томонидан ўққа тутилган. Шунга қарамасдан ўз уйларида қолишни истаган маҳаллий аҳолига россиялик ҳарбийлар ёрдам кўрсатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Путин ушбу операция мақсади "ДХР ва ЛХР фуқароларини Киев режими томонидан саккиз йил давомида амалга оширилаётган безорилик ва геноциддан қутқариш ва ҳимоя қилиш" деб атаган. Операция мақсади - “Украинани демилитаризация ва денацификация” қилиш.
Россия Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, Қуролли Кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва қўшинларга зарба бермоқда. Тинч аҳоли турар жойларига зарба берилгани йўқ. 25 мартга келиб операциянинг биринчи босқичнинг асосий вазифаларини бажарилди - Украинанинг жанговар салоҳиятини сезиларли даражада пасайтирди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади