Фото: Twitter / @UkrEmbLondon
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон аввал эълон қилинмаган ташриф билан Киевга келди. Бу ҳақда Украина президенти офиси раҳбарининг ўринбосари Андрей Сибиха маълум қилди.
“Айни вақтда Борис Жонсоннинг Киевга ташрифи президент Зеленский билан юзма-юз учрашуви билан бошланди”, деб ёзди у.
Украинанинг Буюк Британиядаги элчихонаси ўз "Твиттер" саҳифасида икки давлат раҳбарларининг учрашуви тасвирланган фотосуратни жойлаштирди.
Аввалроқ Жонсон Украинага 100 млн фунт стерлинглик қўшимча ҳарбий ёрдам берилишини айтганди.
Шанба куни Австрия канцлери Карл Неҳаммер Украинага ташриф буюргани хабар қилинганди. У Киевда Украина президенти Владимир Зеленский, бош вазир Денис Шмигал ва Киев мэри Виталий Кличко билан учрашувлар ўтказиши айтилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади