07:00 / 10.04.2022
1 585

Евродипломатия раҳбари Украинадаги низо ҳарбий йўл билан ҳал қилинишини айтди

Евродипломатия раҳбари Украинадаги низо ҳарбий йўл билан ҳал қилинишини айтди
Фото: Josep Borrell Fontelles
ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел Киевга ташрифи давомида Украинадаги низо ҳарбий йўл билан ҳал қилиниши кераклигини айтди.

"Бу урушни жанг майдонида ютиш керак", - деб ёзди у Twitter саҳифасида.

Боррел, шунингдек, Украина қурол сотиб олиши учун қўшимча 500 евро ажратилганини эслатиб ўтди.

У Россияга қарши янги санкциялар киритилишини ва бу мавзу ЕИ ташқи ишлар вазирларининг 11 апрел куни бўлиб ўтадиган учрашувида муҳокама қилинишини билдирди.

Жозеп Боррел Украинага Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен бошчилигидаги делегация таркибида келганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Евродипломатия раҳбари Украинадаги низо ҳарбий йўл билан ҳал қилинишини айтди