Фото: Futurism
Америкалик Ларри Коннор, канадалик Марк Пати ва исроиллик Эйтан Стиббе Crew Dragon космик кемасида космосга парвоз қилди.
“Евронюс”нинг хабар беришича, саёҳат учун 55 млн доллардан пул тўлаган туристларга NASA собиқ астронавти Майкл Лопес-Алегрия ҳамроҳлик қилди.
Шанба куни ичида космонавтлар бўлган капсула Халқаро космик станция билан бирлашган. Космик туристлар станцияда саккиз кун бўлишади, сўнгра Ерга қайтишади.
Қайд этилишича, тарихда илк бор туристларни Халқаро космик станцияга Россиянинг “Союз” кемаси эмас, Илон Маскнинг SpaceX компанияси ишлаб чиқарган Crew Dragon кемаси олиб чиқди.
Компания ўтган йил сентябрида космосга оддий фуқаролардан иборат экипажни олиб чиққанди. Ўшанда бизнесмен, коллеж ўқитувчиси ва АҚШ қуролли кучлари фахрийси уч кун давомида Ер яқинидаги орбитада бўлиб қайтганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади