Фото: Туркия президенти матбуот хизмати
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Бешиктошдаги талабалар уйига ташриф буюриб, талабалар билан ифторлик қилди. Унга матбуот котиби Иброҳим Калин ҳам ҳамроҳлик қилган.
Рамазон ойининг мўътабар анъанаси саналган ифтор дастурхони баҳонасида Эрдўғон талабалар билан суҳбатлашиб, уларнинг фикрларига қулоқ тутган.
Туркия раҳбарининг Рамазонда оддий халқ вакиллари билан биргаликда оғиз очиши анъанага айланган дейиш мумкин. Ўтган йили ҳам у рафиқаси билан Анқара шаҳридаги камтарона ҳаёт кечирувчи хонадонлардан бирида ифторлик қилгани хабар қилинган эди.
Дарвоқе, ўтган йили президент Эрдўғон Миллиятчи ҳаракат партияси (MHP) раиси Давлат Баҳчели билан ўзбек ўтовида ташкил этилган ифтор дастурхонида учрашганди. Ўшанда муҳим сиёсий учрашув, боз устига, муқаддас Рамазон ойидаги ифторлик дастурхони айнан ўзбек ўтовида ташкил этилгани қардош халққа эҳтиром намунаси деб баҳоланганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади