Шу кунларда рубль барқарорликни намойиш этмоқда ва бозордаги бу позиция бир мунча вақт сақланиб қолиши мумкин, деди СКОЛКОВО-РЭШ молиявий технологиялар ва рақамли иқтисодиётни ўрганиш маркази директори Олег Шибанов.
“Асосий масала - келажакда талаб ва таклиф қандай бўлишида. Ҳозир экспортчилар валюта тушумларининг 80 фоизини сотишга мажбур, импортчилар томонидан эса валютага талаб камайган. Ундан ташқари валюта сотиб олишга доир яна бир қатор чекловлар мавжуд", - дейди эксперт.
Бундан ташқари, эксперт айтишига кўра, Россия экспортига киритилган чекловлар келажакда рублнинг заифлашишига олиб келиши мумкинлигини истисно қилмади.
Эслатиб ўтамиз, Ғарб санкциялари оқибатида Россия валюта курслари кескин ошган эди. Бир неча кун ичида доллар 130 рублга яқинлашган эди. Шундан сўнг Россия Марказий банки 2022 йилнинг 8 мартидан 9 сентябрига қадар фуқароларнинг ҳисоб рақамларидан валюта ечиб олишга 10 минг доллар миқдорида чеклов киритган эди. Ундан ташқари Россия банки валюта айирбошлаш операцияларига ҳам дастлаб 30%, кейинроқ 12% комиссия киритган эди. Ушбу чеклов валюта бозорида олиб-сотарлик операцияларининг олдини олишга қаратилган.
Москва валюта биржасида, долларнинг бугунги курси куздан бери кузатилган минимал даражага тушган 1 доллар – 71 рублга, 1 евро – 77,08 рубл. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади