1 276
Покистонда минглаб одамлар собиқ бош вазир Имрон Хонни қўллаб-қувватлаш учун намойишга чиқди
Фото: Dawn
Покистон парламенти бош вазир Имрон Хонга нисбатан ишончсизлик вотумини қабул қилиб, уни лавозимидан четлатгани тўғрисида хабар берилганди. Dawn нашрининг маълум қилишича, мамлакатда ўн минглаб одам собиқ бош вазир ва у бошчилик қиладиган «Теҳрик-и-Инсаф» партиясини қўллаб-қувватлаш мақсадида оммавий норозилик акциясига чиққан.
Норозилик намойишлари Покистоннинг барча йирик шаҳарларида, жумладан, пойтахт Исломободда ҳам бўлиб ўтган.
Имрон Хон ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали ушбу кун «режимни ўзгартиришни мақсад қилган хорижликлар фитнаси»га қарши «озодлик кураши»нинг бошланиши деб ёзган. У ўз тарафдорларига миннатдорчилик билдирган.
«Барча покистонликларга гаров эвазига озод қилинган бир гуруҳ фирибгарларни ҳокимият тепасига келтириш мақсадида АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган ҳаракатларга қарши норозилик намойишлари учун, раҳмат», — деб ёзади сиёсатчи.
Эслатиб ўтамиз, 3 апрель куни Покистон президенти Ориф Алвий бош вазирнинг таклифига биноан Миллий Ассамблеяни (парламент қуйи палатаси) тарқатиб юборганди. Бу мухолифатнинг Хонни мамлакатдаги иқтисодий вазиятни яхшилай олмаётганликда, шунингдек, коррупцияда айблаб, бош вазирга ишончсизлик вотумини эълон қилишга уринишлар бошланганидан кейин юз берди.
Имрон Хон ҳокимиятдан четлатишга уринишлар унинг Хитой ва Россия билан яхши муносабатларини ёқтирмайдиган хорижий давлатлар, хусусан, АҚШнинг аралашуви билан амалга оширилганини айтди. Вашингтон бу айбловларни рад этмоқда.
10 апрель куни эса Покистон парламенти бош вазир Имрон Хонга нисбатан ишончсизлик вотумини қабул қилиб, уни лавозимидан четлатди. Вотумга овоз беришни 342 депутатдан 174 нафари қўллаб-қувватлаган — жараён 13 соатга яқин давом этган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди