10:09 / 12.04.2022
2 422

Россия ҳарбийлари Европадан Киевга олиб келинган С-300 дивизион техникасини йўқ қилишди

Россия ҳарбийлари Европадан Киевга олиб келинган С-300 дивизион техникасини йўқ қилишди
Россия армияси “Калибр” ракеталари билан Европадан Украинага олиб келинган С-300 зенит ракета дивизиони техникасини йўқ қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков маълум қилди.

С-300 зенит ракета дивизиони техникаси Днепр чеккасидаги ангарда яшириб қўйилган бўлган. Унга “Калибр” ракеталари билан зарба берилган.
Жумладан, С-300нинг тўртта ишга тушириш қурилмалари ва 25 нафаргача Украина Қуролли кучларининг шахсий таркиби йўқ қилинди”, - дейилган хабарда.

Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган.

Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.

Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Қуролли Кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба бермоқда. 25 мартга келиб улар биринчи босқичнинг асосий вазифаларини бажаришди - Украинанинг жанговар салоҳиятини сезиларли даражада камайтиришди.
Россия Мудофаа вазирлиги энди асосий мақсад - Донбассни озод қилиш эканини таъкидлаган. Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия ҳарбийлари Европадан Киевга олиб келинган С-300 дивизион техникасини йўқ қилишди