Фото: Ямал-Медиа
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг рус қўшинларининг бутун Украина шаҳарлари бўйича ҳужум уюштириши бўйича баёнотига изоҳ берди.
«Биз сиз билан анъанага кўра ҳарбий ҳаракатларнинг бориши ҳақида гаплашмаймиз, бу ваколатни Мудофаа вазирлигига қолдирамиз. Кўпроқ брифинглардан маълумот олишингизни таклиф қиламан», — деган Кремл вакили.
Аввалроқ Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия қўшинлари Донецк ва Луганск ҳудудларига, сўнгра Украинанинг барча шаҳарлари, жумладан Киевга қайтадан ҳужум қилиши бўйича гапирганди.
Унинг сўзларига кўра, мазкур буйруқни шахсан Путиннинг ўзи берган.
Эслатиб ўтамиз, Рамзан Қодиров аввал ҳам музокаралардан фойда йўқлиги ва Киевга ҳужумни давом эттириш лозимлиги ҳақида гапирганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди