Фото: Telegram
Украина президенти Владимир Зеленский ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлардаги ўз саҳифаларида «Мухолифат платформаси — Ҳаёт учун» партияси раҳбари Виктор Медведчукнинг ҳибсга олинганини хабар қилди. Украина давлат раҳбари сиёсатчининг ҳарбий либосда қўлларига кишан тақилган ҳолда ўтиргани акс этган фотосуратни хабарга илова қилган.
«Украина хавфсизлик хизмати махсус операцияни муваффақиятли бажарди, баракалла», — деб ёзган Украина президенти. Зеленский Медведчукнинг қандай қўлга туширилгани юзасидан тафсилотларни кейинроқ ошкор этишини билдирган. Украина хавфсизлик хизмати ҳам ҳибсга олинган сиёсатчи фотосуратини тармоққа юклаган.
2021 йил май ойида Украина бош прокуратураси Медведчукни давлатга хиёнатда айблаган, суд унга уй қамоғига юборганди. Сиёсатчи суд қарорига кўра ўтириши лозим бўлган жойни, Россия 2022 йил февраль ойида Украинада ҳарбий операциялар ўтказишни бошлаганидан кейин тарк этган. Медведчукнинг вакиллари унинг Киевда қолишини айтган. Март ойида «Мухолифат платформаси — Ҳаёт учун» партиясининг Украинадаги фаолияти тўхтатилган.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Медведчукнинг Киевда ҳибсга олингани ҳақидаги ахборотни тасдиқламаган.
«Мазкур хабарнинг қайд даражада ҳаққонийлиги юзасидан аниқ бир нима айта олмайман. Тасдиқлайдиган ахборотларсиз нимадир дейиш қийин… Украинада фейк хабарлар шу даражада кўп, уларнинг сони мамлакатда қандай сараланаётганига ҳам шубҳам бор», — деган у.
Виктор Медведчук Украинадаги Россия тарафдори бўлган энг обрўли сиёсатчилардан бири ҳисобланарди. ОАВда уни Россия президенти Владимир Путиннинг «қадрдони» деб ҳам аташган. 2019 йилда Медведчукга нисбатан давлатга хиёнат бўйича иш қайта бошланган, бироқ жараён судгача етиб бормасдан ёпилганди.
Медведчук билан биргаликда давлатга хиёнатда унинг ҳаммаслаги Тарас Козак ҳам айбланган. Улар табиий ресурсларни ўзлаштириш, Россия махсус хизматларига давлат сирларини ошкор этиш ва Украинага қарши фаолият билан шуғулланганликда гумон қилинган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди