Фото: Getty Images
Биз нафас олаётган ҳаво нафас олиш тизимини шикастлаш хусусиятига эга барча турдаги майда қаттиқ ёки суюқ аэрозолларни ўз ичига олади. Аммо соғлиқ учун энг катта глобал хавф саноат фаолияти натижасида чиқадиган тутун буғларидир.
Микроскопик ифлослантирувчи моддалар тананинг энг чуқур ҳудудларига кириб боради ва астма, инсульт, юрак ва ўпка касалликларига олиб келади. Бу моддалар болаларда мия ривожланишига ҳам халақит бериши мумкин.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 2021 йил сентябрь ойида ушбу майда заррачалар учун ҳаво сифати бўйича кўрсатмани ҳар кубометр ҳаво учун 5 микрограмгача пасайтирди.
Яқинда 118 мамлакатнинг 6475 шаҳридаги ҳаво ифлосланиши мониторинги маълумотларини ўрганиш шуни кўрсатдики, бу жойларнинг 97 фоизи ЖССТнинг соғлом ҳаво бўйича янги PM2,5 йўриқномасига мос келмайди.
Дунёдаги ҳаво энг ифлосланган 25 мамлакатни аниқлаш учун PM2,5 йиллик ўртача концентрациялари бўйича ҳар бир кубометр учунмикрограмларда (мкг/м3) кўрсатилган.
25 та мамлакат орасида Марказий Осиёдан 4 та давлат жой олган. Қозоғистон 23-ўринда қайд этилган бўлса, Тожикистон ва Қирғизистон мос равишда 4- ва 7-поғонани банд қилган.
Ўзбекистон 12-ўринни эгаллади. Мамлакатда PM2,5 концентрацияси 42,8 мкг/м³ га тенг. Ҳаво сифати ёмонлашишига чанг бўронлари, чиқиндиларни ёқиш, тоғ-кон, нефть-газ саноати ва автомобиллар чиқиндилари сабаб бўлади. Маълумотларга кўра, Тошкент, Фарғона ва Олмалиқ шаҳарлари ҳавонинг ифлосланиш даражаси юқори бўлган шаҳарлардир.
Дунёдаги ҳаво ифлосланиши энг юқори давлат Бангладеш бўлди. Шаҳарларнинг кенгайиши, қурилиш, ифлосланишни юмшатиш бўйича марказлаштирилган бошқарувнинг йўқлиги Бангладешдаги ҳаво сифати инқирозининг кучайишига сабаб бўлмоқда.
2021 йилги Жаҳон ҳаво сифати индекси ҳисоботига кўра, мамлакат ҳавосининг ифлосланиши ўтган йилгига нисбатан 10 фоизга ошгани тахмин қилинмоқда. Бангладешда 2020 йилги маълумотга кўра, 165 млн аҳоли истиқомат қилади ва PM2,5 концентрацияси — 76,9 мкг/м³.
2021 йил ҳолатига кўра, дунёнинг энг ифлосланган давлатлари ўнталиги:
1. Бангладеш — 77,1 мкг/м³
2. Чад — 75,9 мкг/м³
3. Покистон — 66,8 мкг/м³
4. Тожикистон — 59,4 мкг/м³
5. Ҳиндистон — 58,1 мкг/м³
6. Уммон — 53,9 мкг/м³
7. Қирғизистон — 50,8 мкг/м³
8. Баҳрайн — 49,8 мкг/м³
9. Ироқ— 49,7 мкг/м³
10. Непал — 46 мкг/м³ “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди