
Отишма Сўғд вилоятидаги Хистеварз қишлоғи яқинида содир бўлган. Фото: Asia-Plus
12 апрел куни Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида навбатдаги отишма содир бўлганди. Воқеа оқибатида тожикистонлик чегарачи ҳалок бўлган.
Хатлон вилоятининг Дўстлик тумани ҳокимлиги «Азия-Плюс» нашрига чегарачининг ҳалок бўлганини тасдиқлаган. 27 ёшли Зоир Саидмуродов 2020 йилда ҳарбий хизматни бошлаган. Бугун, 13 апрел куни марҳумни ўзи туғилиб ўсган Маҳрами Ҳотам қишлоғида дафн этишган.
Икки мамлакат ҳарбийлари ўртасидаги отишмада Қирғизистон Тожикистонни айблади. Тожикистон эса ҳозирча расмий маълумот бермади. Қирғиз томони маълумотига кўра, тожикистонлик ҳарбийлар Қирғизистон чегарасини босиб ўтиб, шундан кейин отишма бошланиб кетган. Икки томоннинг келишувидан кейин отишма тўхтаган.
13 апрел куни икки давлат вакилларининг навбатдаги учрашуви ўтказилди. Унда Тожикистон томондан мамлакат чегара қўшинлари раҳбари Ражабали Раҳмонали ва Сўғд ҳокими Ражаб Аҳмадзода иштирок этди. Қирғизистон томонидан музокараларда чегара қўшинлар қўмондони Уларбек Шаршаев ҳамда Боткен ҳокими Абдукарим Алимбоев қатнашган.
Учрашув якунларига кўра томонлар қўшинларни чегарадан олиб кетишга келишган. Шунингдек, бошқа хавфсизлик масалалари ва қишлоқ хўжалиги бўйича келишувлар бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар