Фото: «ТАСС»
Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакатнинг Россия таркибига қўшилиши эҳтимолини рад этди. Бу ҳақда у Владивостокда журналистлар билан учрашувда маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».
«Мана Беларусь Россияга таркибига қўшилиши ҳақида гапиришмоқда. Биз Путин билан бу қадар эски усулларда ҳаракат қиладиган даражада аҳмоқ эмасмиз. Икки мустақил давлат жойлашган умумий ватанимиз ана шу бирликни барпо этиш имкониятларини намойиш этмоқда. Биз икки мустақил давлатдан шундай бирликни қурамизки, биздан ўрганишади. Санкцияларни енгиб ўтиш ва ҳоказолар ҳам бўлади», — дейди Лукашенко.
Унинг таъкидлашича, давлатлар санкцияларнинг кучайиб бориши шароитида ҳамкорликни кучайтирган ва бу янги рағбатларни бермоқда.
«Санкциялар даври — бу имкониятлар вақти. Балки мен бу даврни у қадар чуқур тушуна олмаётгандирман, балки фикрларимиз ўхшаш эмасдир, аммо санкциялар жорий этилганидан хурсандман. Ниҳоят биз Россия билан аллақачон амалга оширишимиз керак бўлганидек ҳамкорликни бошладик», — дейди Лукашенко.
12 апрель куни Беларусь етакчиси Владимир Путин билан «Восточний» космодромида музокара ўтказганди. Улар, хусусан, космик соҳадаги ҳамкорликни муҳокама қилган. Учрашув давомида Путин «Роскосмос»га Ой дастурини амалга ошириш ва рус кемасида беларус космонавтини учиришга тайёргарлик кўриш бўйича топшириқ берган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди