1 419
Қора денгизда «Москва» крейсери ёниб кетди. Украина кемага қанотли ракеталардан ҳужум уюштирган
Фото: Гоод фон
Украина ҳукумати ҳарбийлар Россиянинг Қора денгиз флоти флагмани бўлган «Москва» ракета крейсерига ҳужум уюштирганини даъво қилмоқда. Одесса вилояти маъмурияти раҳбари Максим Марченконинг сўзларига кўра, крейсер Украинада ишлаб чиқарилган «Нептун» кемага қарши қанотли ракеталар ҳужумига учраган ва «жиддий зарар кўрган».
Россия Мудофаа вазирлиги крейсерда ёнғин чиққани ва оқибатда ўқ-дорилар портлаб кетганини тасдиқлади. Вазирлик кема жиддий шикастлангани, аммо экипаж тўлиқ эвакуация қилингани ҳақида хабар берди.
Украина президент девони раҳбарининг маслаҳатчиси Алексей Арестович кемада ёнғин чиқишига сарказм билан шундай муносабат билдирди: «Бортда 510 киши бўлган. Биз нима бўлганини тушунолмаяпмиз. Икки матрос нотўғри жойда чекиб қўйган. Ёки баъзи хавфсизлик чораларини яна бир бор бузган. Белгороддаги сингари «Москва»да ҳам омад келмаган».
Эслатиб ўтамиз, 1 апрель куни эрталаб Россиянинг Белгород вилоятидаги нефть базаси ёниб кетганди. Ўшанда Россия томони базага Украина ҳарбийлари томонидан авиазарба берилганини даъво қилган. Украина бу даъволарни тасдиқламаган.
Арестович ва Марченконинг таъкидлашича, «Москва» крейсери Одесса вилоятидаги Змений ороли яқинидаги операцияда иштирок этган Россия ҳарбий кемасига нисбатан сўкиниш билан айтилган ибора айнан у билан боғлиқ.
«Москва» крейсери — советлар даврида, Украинадаги Николаев кемасозлик заводида қурилган, 1982 йилда сувга туширилган ва илк номи «Слава» бўлган. 2000 йилда, «Москва» номи билан Россия ҳарбий-денгиз кучлари Қора денгиз флоти флагманига айланган.
Крейсер қатор қуролли можароларда, жумладан Сурия урушида иштирок этган. Шундан кейин кемани бир неча йил мобайнида таъмирлашган. Кема экипажи 510 кишини, узунлиги 190 метрни ташкил этади. У қанотли ракеталар мажмуаси, бир неча зенит-ракеталар мажмуалари, артиллерия ва кемага қарши қуроллар билан жиҳозланган. Россия президенти Владимир Путин бир неча марта хорижлик етакчилар билан кема бортида бўлган. Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди