
Фото: «Fox Business»
«Tesla» ва «SpaceX» компанияларининг эгаси Илон Маск яқинда «Twitter» компаниясининг энг йирик акциядорига айланганди.
Энди маълум бўляптики, Маск микроблоглар платформасини тўлиқ ўзиники қилмоқчи: кечаги савдоларда сайёрамизнинг энг бой одами «Twitter» жами акциялари учун $43,4 миллиард таклиф қилган. АҚШ Қимматбаҳо қоғозлар ва биржалар комиссиясига тақдим этилган ҳужжатлар шундан далолат беради.
«Bloomberg» ёзишича, ўзининг наздида «энг яхши ва сўнгги» таклифни берган Илон Маск компания улкан салоҳиятга эгалигини билдириб, ўша салоҳиятни очмоқчи.
Маскнинг навбатдаги маркетинг юришидан сўнг, 14 апрелдаги премаркаетда «Twitter» акциялари 12 фоизга қимматлашди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар