08:22 / 15.04.2022
905

Буюк Британияга ноқонуний келган мигрантлар Руандага жўнатилади

Буюк Британияга ноқонуний келган мигрантлар Руандага жўнатилади
Фото: Pascal Rossignol/Reuters
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон миграция соҳасидаги янги давлат сиёсатини эълон қилди. Эндиликда Буюк Британияга ноқонуний йўл билан келган мигрантлар Африкадаги Руанда давлатига жўнатилиши мумкин.

"Бугундан бошлаб миграция ва иқтисодий ривожланиш соҳасида Руанда билан янгича ҳамкорлик йўлга қўйилиши шуни англатадики, 2022 йил 1 январдан кейин Буюк Британияга ноқонуний келганлар Руандага жўнатилиши мумкин", - деди у.

Жонсоннинг сўзларига кўра, ушбу ташаббус Буюк Британияга ноқонуний одам ташиш билан шуғулланувчи жиноий тўдаларнинг бизнес-моделини йўқ қилишга қаратилган.

Янги тизим одамларга Руандага хавфсиз йўл билан етиб бориш ва у ерда қочқин мақоми берилишини сўраш имкониятини тақдим этади. Қочқин мақомини олганлар у ерда янги ҳаёт бошлаши мумкин бўлади.

Буюк Британия ушбу ҳамкорлик доирасида Руанданинг иқтисодий ривожланиши учун 120 млн фунт стерлинг инвестиция киритиш ҳамда Руандадаги қочқинларни жойлаштиришни молиялаштиришни ваъда қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Буюк Британияга ноқонуний келган мигрантлар Руандага жўнатилади