13:36 / 15.04.2022
1 322

Хонанда Селена Гомес ортиқча вазнини танқид қилган хейтерларга мурожаат қилди

Хонанда Селена Гомес ортиқча вазнини танқид қилган хейтерларга мурожаат қилди
Фото: Elle Girl
Карьераси давомида Селена Гомес бир неча марта ўз мухлислари билан ҳис-туйғулари ва ташқи кўринишига бўлган муносабати ҳақида ўртоқлашган. 2019 йилда қўшиқчи «Giving Back Generation» подкастида вазнининг у ёки бу томонга силжиши унинг волчанка касаллиги билан боғлиқлигини айтиб ўтган, деб ёзади Elle Girl.

Аммо хейтерлар бунга парво қилмади. Селена эса уларга муносиб жавоб қайтарди. Ижтимоий платформалардан бирида мухлислар билан мулоқотда бўлган қўшиқчи вақти-вақти билан унинг саҳифасида салбий шарҳлар қолдирадиган тролларга тўғридан-тўғри мурожаат қилди:

Фото: Pinterest
«Ҳа, мен қоматимни сақлаб қолишга ҳаракат қиламан, лекин баъзида қаҳвахонага кириб, тўртта тако, пиёзли ҳалқачалар, учта тухумли рулет ва аччиқ товуқли сендвич оламан, — деди у. — Тўғрисини айтсам, мен вазнимга аҳамият бермайман, чунки одамлар барибир ковлаштиради. Сен жуда кичиксан ёки жуда гавдалисан. Хуллас, ҳеч қачон рози бўлишмайди».

Фото: Pinterest
Шунингдек, Селена нима бўлганда ҳам ўзини барибир мукаммал деб билишини қўшимча қилиб ўтган. Бу хонанданинг вазни ҳақидаги биринчи танқид эмас. 2015 йилда Селенанинг сузиш кийимидаги суратига ҳам бир қанча салбий фикрлар билдирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хонанда Селена Гомес ортиқча вазнини танқид қилган хейтерларга мурожаат қилди