23:06 / 15.04.2022
2 246

Россиянинг Украина билан урушдаги энг қиммат йўқотишлари

Россиянинг Украина билан урушдаги энг қиммат йўқотишлари
13 апрель куни Одесса яқинида Россиянинг “Москва” крейсерида портлаш содир бўлди. Украина “Нептун” русумли ракеталар билан ҳужум қилганини иддао қилмоқда. Россия, ўз навбатида, "Москва"да ўқ-дорилар портлаганини айтган.

Ракета крейсери Грузия, Суриядаги урушларда қатнашган, 2014 йилда эса кема Донузлавда Украина кемаларини тўсиб қўйган. 2016 йилдан буён кема аянчли техник ҳолат туфайли денгизга чиқарилмаган.

2020 йилда “Москва” модернизация қилиниб уч йиллик капитал таъмирлашни якунлади.

24 февралда, Россия ҳужумларининг биринчи кунида “Москва” ракета крейсери Змеиний оролига ҳужумда иштирок этганди. У ерда таслим бўлиш таклифига жавобан, дунёга тарқалиб кетган ибора айнан шу крейсерга қарата айтилган эди.

16 та қанотли ракетага эга “Москва” ракета крейсери ишдан чиққанидан кейин Россия Қора денгиз флоти кемаларининг Қора денгиздаги умумий қанотли ракеталари сони 72 тадан 56 тага камайди, деган Қора денгиз стратегик тадқиқотлар институти раҳбари Андрей Клименко.

«Москва» крейсеридан олдин Россия учун энг қиммат йўқотиш Ил-76 катта десант самолёти бўлган эди. Унинг қиймати 86 миллион долларни ташкил этади. Умумий олганда, Украина армияси 3,8 миллиард долларлик 160 та самолётни йўқ қилганини айтмоқда.

Ил-26 дан кейин йўқ қилинган йирик десант кемаси “Саратов” 75 миллион долларга баҳоланган эди. Украина кучлари 24 март куни унга ҳужум қилди. Бу Россия Федерациясининг босиб олинган портга кириб, ҳарбий техника, шу жумладан зирҳли жанговар машиналарни етказиб берган биринчи жанговар кемаси эди. “Саратов” 2014 йилда Қримнинг аннексия қилинишида ҳам иштирок этган.

Forbes тўлиқ миқёсли ҳужум бошланганидан бери Россия техникаларининг жами 1,09 миллиард доллардан ортиқ энг қиммат йўқотишларини эълон қилди.

- "Москва" ракета крейсери - 750 миллион доллар.
- Ил-76 транспорт самолёти - 86 миллион доллар.
- Катта десант кемаси - 75 миллион доллар.
- 10 та Су-30СМ қирувчи самолёти - 50 миллион доллар.
- 20 та қирувчи-бомбардимончи - 40 миллион доллар.
- 3 та Су-35 қирувчи самолёти - 32 миллион доллар.
- Ил-22ПП радиоэлектрон жанговар самолёти - 30 миллион доллар.
- 10 та Ка-52 қўмондонлик жанговар вертолётлари - 16 миллион доллар.
- Ка-50 ҳужум вертолёти - 16 миллион доллар.
- "Панцирь-С1" зенит-ракета комплекси - 14 миллион доллар. Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиянинг Украина билан урушдаги энг қиммат йўқотишлари