12:23 / 16.04.2022
1 179

Қирғизистон Ўзбекистон билан пансионатлар масаласида келишишга умид қилмоқда

Қирғизистон Ўзбекистон билан пансионатлар масаласида келишишга умид қилмоқда
Фото: UzNews
Қирғизистон Ўзбекистон билан Иссиқкўлда тўртта пансионат бўйича келишув битимига умид қилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат мулкини бошқариш жамғармаси раиси Мирлан Бакиров маълум қилди. Унга кўра, «Олтин қум», «Роҳат НБУ», «Дилором» ва «Бўстон» пансионатлари бўйича суд жараёнлари давом этмоқда.

- Пансионатлар давлат мулк жамғармасининг тезкор бошқарувида. Бу масала халқаро арбитражда кўриб чиқилмоқда. Биз буни келишув битими билан ҳал қиламиз деган умиддамиз. Битим лойиҳаси Ўзбекистонга юборилди. Улардан пансионатларни бошқариш, уларни уч-тўрт юлдуз даражасига олиб чиқиш, маҳаллий аҳолини ишга олиш сўралган. Ҳозирча жавоб йўқ. Бу масала Ўзбекистон бош вазирининг яқинда Ўшга қилган ташрифи чоғида ҳам кўтарилган эди. Шундан кейин музокаралар фаоллашган, — деди Мирлан Бакиров.

Мирлан Бакиров ушбу пансионатлар ҳудудидан Давлат мулк жамғармаси томонидан ер ижараси бошланганини таъкидлади.

Ўзбекистон унга тегишли пансионатларни олиб қўйишга қарор қилган Қирғизистон устидан АҚШда халқаро арбитражга шикоят қилган эди.

Олдинроқ Қирғизистон бош вазири Темир Сариевнинг қарори билан 2016 йил апрелида Қирғизистон ҳудудида жойлашган, Ўзбекистонга қарашли бўлган тўрт пансионат — «Олтин қум», «Рохат НБУ», «Дилором» ва «Бостон» Қирғизистон юрисдиксиясига ўтказилган эди.

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистонга амалга оширган ташриф доирасида бу пансионатлар бўйича келишувга эришилган эди. Масалани ярашув билан ҳал этиш учун Қирғизистон ҳукумати ўзбекистонлик ҳамкасблари билан келишув имзоламоқчи.

Ушбу ҳужжатга кўра, пансионат ерлари Қирғизистон мулки бўлиб қолади, ҳудуддаги мол-мулк эса Ўзбекистонга ўтказиб берилади. Ўзбекистон томони, ўз навбатида, пансионатларни 3–4 юлдузли даражага олиб чиқиш мажбуриятини зиммасига олади.

Ушбу келишувдан сўнг томонлар ярашув битимини имзолаган. Ўзбекистон эса халқаро суддан аризасини қайтариб олган. Аммо Халқаро суд низони кўриб чиқишда давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон Ўзбекистон билан пансионатлар масаласида келишишга умид қилмоқда