12:53 / 16.04.2022
1 131

Кремль Путиннинг 2021 йил учун даромадлар декларациясини эълон қилди

Кремль Путиннинг 2021 йил учун даромадлар декларациясини эълон қилди
Фото: Reuters
Кремль Россия президенти Владимир Путин ҳамда унинг администрациясида фаолият олиб бораётган ходимларнинг 2021 йил учун даромадлар декларацияларини эълон қилди.

Путин бир йил ичида 10,2 миллион рубль ишлаб топган. Унинг шахсий мол-мулклари қаторида 77 квадрат метр майдонга эга хонадон, гараж, иккита автомобиль (GAZ M21 ва «Niva») ҳамда «Скиф» автотиркамаси мавжуд. Шунингдек, Путин умумий майдони 153,7 квадрат метрни ташкил қилувчи квартирага ҳам эгалик қилади ва ушбу хонадоннинг гаражи бор.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков бир йилда 14,5 миллион рубль ишлаган. Унинг рафиқаси Татяна Навкининг даромади эса — 218,5 миллион рубль. Президент администрацияси ходимлари орасида Украина билан музокараларда делегация раҳбари сифатида иштирок этаётган Владимир Мединский энг кўп — 106,8 миллион рубль даромад олган.

Россия ҳукумати ҳам даромадлар декларацияларини эълон қилган. Бош вазир Михаил Мишустин 2021 йилда 18,3 миллион рубль ишлаб топган. Россия савдо саноати вазири Денис Мантуров 2021 йилда энг кўп даромад қилган ҳукумат вакили бўлган. У 704,2 миллион рубль даромад қилган.

Путиннинг йиллик даромадлари ҳар йили деярли бир хил рақамларда акс этади. 2020 йилда президент декларациясидаги даромад 10 миллион рублни, 2019 йилда эса 9,7 миллионни ташкил қилган. 2017 йилда Путин 1500 квадрат метр майдондаги ер участкасини сотгани туфайли унинг йиллик даромади 18 миллион рублдан ошиб кетганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кремль Путиннинг 2021 йил учун даромадлар декларациясини эълон қилди