
Санкт-Петербургда Украинадаги урушда ҳалок бўлган генерал Владимир Фроловнинг дафн маросими ўтказилган. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ааввалроқ Красноярск ўлкаси губернатори Александр Усс россиялик майор Сергей Кашанский Украинада уруш чоғида ўлдирилганини маълум қилганди. 32 ёшли ҳарбий шартнома асосида Новосибирскда ҳарбий хизматда бўлган.
Маълумот учун, Украина томони уруш бошланганидан бери етти нафар россиялик генерал ҳалок бўлганини даъво қилмоқда, бироқ Россия расмийлари улардан фақат биттаси – қуруқликдаги қўшинларнинг 41-қўшма қуролли армияси қўмондони ўринбосари Андрей Суховетскийнинг ўлимини тасдиқлаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг