
Фото: АА
Россия президенти Владимир Путин Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ал Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Кремл матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кун тартибидаги масалалар, жумладан, Украина ва Ямандаги вазият юзасидан фикр алмашилган.
«Икки томонлама ҳамкорлик, жумладан, савдо-иқтисодий соҳадаги долзарб масалалар кўриб чиқилди. Россия ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришга ҳайрихоҳлик билдирилди.
ОПEК+ форматида жаҳон нефт бозори барқарорлигини таъминлашга қаратилган ҳамкорликдаги ишлар ҳам ижобий баҳоланди», дейилади Кремл хабарида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар