
15 апрель куни БМТ Украинада уруш бошланганидан бери 1982 нафар тинч аҳоли вакилининг ҳалок бўлганини маълум қилди. Харьковдаги ҳудудлардан бирининг ҳаво ҳужумига учраганидан кейин 10 нафар одамнинг, хусусан 7 ойли чақалоқ ҳалок бўлгани, 35 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилди. Киев вилоятида Россия қўшинлари ҳудудни тарк этганидан кейин 900 нафар тинч аҳоли вакилининг жасадлари топилган ва бу ҳақда ҳудуддаги полиция бошқармаси раҳбари маълумот берган.
Украина ҳарбий кучлари бош штаби берган ахборотга кўра, 15 апрель ҳолатига Россия армиясининг йўқотишлари 20 минг нафарни ташкил қилади. Владимир Зеленский АҚШ президенти Жо Байдендан Россияни террорчиликка ҳомийлик қилаётган давлатлар рўйхатига киритишни сўраган. Севастополда «Москва» крейсери билан хайрлашув маросими бўлиб ўтди. Meduza урушнинг 51-кунида юз берган воқеалардан дарак берувчи фотосуратларни тақдим этди.

Харьковлик аёл итини сайр қилдирмоқда. У яшайдиган уйнинг ҳовлисида снаряд парчаси ётибди.
Фото: AFP

Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизматининг сапёрлари Харьковда «Град» ракетасининг бўлагини тозалаб ташлаяпти.
Фото: EPA

Харьковлик аёл ҳужум оқибатида ҳалок бўлган 15 ёшли ўғлининг тепасида ўтирибди. Йигит Россия аскарларининг Харьковга қилган ҳужумидан кейин ўлдирилган
Фото: AP Photo

Харьковда Россия армиясининг ҳужумидан кейин яраланган аёл «тез ёрдам»нинг шаҳардаги хиёбонга етиб келишини кутмоқда.
Фото: AP Photo

Харьков
Фото: AP Photo

Аёллар Киев вилояти Вешнёвое шаҳридаги «Визар» компаниясининг ҳарбий-саноат комплексини тозаламоқда.
Фото: AFP

Киев вилоятининг Ирпен шаҳрида яшаган киши Россия ҳужумидан кейин деярли яроқсиз ҳолатга келиб қолган машинасини ўтолдиришга уринмоқда.
Фото: AP Photo

Украина танки Харьков вилоятининг «Гусаркова» қишлоғида «З» белгиси қолдириб кетилган ва йўқ қилинган Россия техникаси олдидан ўтиб кетмоқда
Фото: Reuters

Мариуполга олиб борадиган йўлдаги Россия тарафдори бўлган ҳарбийлар
Фото: Reuters

Маиуполдаги Илйич номидаги Metaллургия комбинати яқинида қолдириб кетилган тинч аҳоли вакилининг мурдаси
Фото: Reuters

Маиуплдаги кўп қаватли уй ҳудудига кириш дарвозаси
Фото: «Коммерсантъ» «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг