Россия Қуролли кучлари (ҚК) Мариуполдаги “Азовстал” металлургия комбинатида қуршовда қолган миллатчилар ва хорижлик ёлланма аскарларга 17 апрель куни қуролларини топширишни таклиф қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.
- “Азовстал” металлургия комбинатида юзага келган ҳалокатли вазиятни инобатга олиб ҳамда инсонпарварлик тамойилларидан келиб чиқиб, Россия Қуролли кучлари миллатчи батальонлар жангарилари ва хорижлик ёлланмаларга 2022 йил 17 апрель куни Москва вақти соат 06:00 дан ҳар қандай жанговар ҳаракатларни тўхтатиш ва қуролларни топширишни таклиф қилади, - дейилган хабарда.
Вазирлик қуролини топширганларга улар ҳаётда қолишларига кафолат берилишини таъкидлаган. Сукунат режими соат 06:00 да бошланади. Бу вақтда ҳар икки томон байроқларини кўтаришлари керак: Россия томони – қизил, украиналик ҳарбийлар – оқ.
Украина қуролли бўлинмалари ҳамда хорижлик ёлланмалар соат 06:00 дан бошлаб соат 13:00 гача (Москва вақти билан) ҳеч қандай қуролсиз ва ўқ-дорисиз ўз позицияларидан чиқишлари керак.
Россия Мудофаа вазирлиги расмий Киев Мариуполдаги “Азовстал” металлургия комбинатида қуршовда қолган миллатчиларга улар Россия ҚКга асирга тушишга уринишмоқчи бўлишса, отиб ташлаш билан таҳдид қилаётганини қайд этган.
13 апрель куни Мариупол шаҳрида 1026 нафар украиналик ҳарбий хизматчилар ихтиёрий равишда қуролларини топшириб, асирга тушишгани хабар қилинган эди. Эртаси куни Россия Мудофа вазирлиги яна 134 нафар украиналик ҳарбий асирга тушганини маълум қилди.
Мариупол, Азовстал, Қуршовда қолган миллатчилар, Қуролларни топшириш Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Самарқандда вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланди
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш