2 587
Зеленский: Мариуполда қолган украиналик аскарлар ўлдирилса, Россия билан музокараларга нуқта қўйилади
Фото: Украина президенти офиси
Киев Мариуполда қолган украиналик ҳарбийлар ўлдирилган тақдирда Москва билан музокараларни тўхтатиши мумкин. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Украина интернет нашрларига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда «Украинская правда».
Зеленскийнинг айтишича, Мариуполдаги украиналик ҳарбийларга ёрдам бериш учун «турли даражаларда» музокаралар олиб борилмоқда. Шунингдек, у Украина расмийлари «қамалдаги заводда қолаётган йигитлар билан алоқада» эканига ишонтирди. (Гап Мариуполнинг шимолий қисмида жойлашган «Азовмаш» заводи ҳақида кетаётган бўлиши мумкин. Хабарларга кўра, у ерда Украинанинг 36-денгиз пиёдалари бригадаси аскарлари рус қўшинлари томонидан ўраб олинган.)
«Шуни айтмоқчиманки, ҳарбийларимиз, йигитларимизнинг йўқ қилиниши барча музокараларга нуқта қўяди. Чунки биз ҳудудларимиз ва халқимиз устида савдолашмаймиз», — деди Украина президенти.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Мариуполда вазият жуда оғир — у ерда озиқ-овқат, сув ва дори-дармонлар йўқ. Украина томони ярадорлар, аёллар ва болалар учун гуманитар йўлакларни келишиб олишга уринди, бироқ Россия буни рад этди, деди президент.
Зеленскийнинг айтишича, Мариуполдаги яна бир муаммо шаҳарда одамларнинг ғойиб бўлаётгани: «Кўп одамлар ғойиб бўлди, қанча одам ғойиб бўлганини билмаймиз».
«Мариуполни нима қутқариши мумкин? Бу имкон қадар тезроқ таъминланиши керак бўлган кучли қурол. Иккинчиси — музокаралар масаласи. Ярадорларни олиб кетиш учун сулҳ жуда зарур. Аммо бу Россиянинг хоҳишига боғлиқ. Улар халқимизни таслим бўлишга чақирмоқда», — таъкидлади Зеленский.
«Интерфакс» Россия Миллий мудофаа назорати маркази раҳбари Михаил Мизинцевга таяниб, хабар беришича, Россия ҳарбийлари 17 апрель куни Мариуполдаги украиналик аскарларга қуролларини ташлашни таклиф қилган.
«Қуролини ташлаган ҳар бир кишига ҳаётнинг сақланиши кафолатланади», — деди Мизинцев.
Унинг таъкидлашича, гап «Азовстал» металлургия заводида ҳалокатли вазиятда қамалда қолаётган «миллатчи тузилмаларнинг жангарилари ва чет эллик ёлланма аскарлар» ҳақида кетмоқда.
Россия вакилига кўра, Мариуполда 1464 нафар украиналик ҳарбий хизматчи қуролларини ташлаб, таслим бўлган.
«Уларга ҳеч қандай зўравонлик ва руҳий босим қўлланилмайди. Ҳар кимга ўз яқинлари билан боғланиш имконияти яратилган. Ярадор ҳарбий асирларга ўз вақтида малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда», — деди Мизинцев.
16 апрель куни кечқурун Россия ҳарбий бошқармаси Мариуполнинг бутун шаҳар ҳудуди Азов тузилмаси, хорижий ёлланма аскарлар ва Украина қўшинларидан «тозаланганини» эълон қилган. Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди