
Украинада уруш бошланганига 53 кун тўлди. Харьковнинг турар жой ҳудудларини ўққа тутиш давом этмоқда – сўнгги кунларда камида 18 нафар тинч аҳоли отишма қурбонига айланган. «Москва» крейсерида ҳалок бўлган россиялик ҳарбий хизматчилар ҳақида хабарлар пайдо бўлмоқда.
Владимир Путинга яқин бизнесмен Евгений Пригожин Донбассга келди; У «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясининг эгаси деб тахмин қилинади. Meduza 17 апрель куни уруш зонасидан олинган асосий фотосуратларни жамлади.

Харьков марказининг ўққа тутилиши вақтида яшириниш учун югураётган украиналик аскарлар. 17 апрель куни шаҳарнинг турар жой ҳудудларига уюштирилган ҳужумда беш киши ҳалок бўлди, яна 15 киши яраланди.
Фото: AP Photo

Харьковдаги отишмалар пайтида бункерга яширинган қизлар.
Фото: Sopa Images

Харьков бомбардимон қилинаётган пайтда қутқарувчилар ярадорларга ёрдам беришга уринмоқда.
Фото: AP Photo

Шаҳарнинг ўққа тутилиши.
Фото: Reuters

Ҳужум пайтида ҳалок бўлган тинч аҳоли вакилининг жасади.
Фото: EPA

Бородянкадаги вайрон бўлган бинолар фонида Украина байроғи.
Фото: AFP

Буча раёнидаги Микуличи посёлкаси аҳолиси чой тайёрламоқда. Уларнинг уйида 40 кундан ортиқ вақтдан буён электр, сув ва газ йўқ.
Фото: AP Photo

Вайрон қилинган бинолар орасида ити билан кетаётган маҳаллий аҳоли вакили. Волноваха, Донецк вилояти.
Фото: «Коммерсантъ»

Шаҳар кўчаларидан биридаги қабрлар. Рубижной, Луганск вилояти.
Фото: «ТАСС»

Мариуполдаги кўчада тинч аҳолининг жасадлари.
Фото: Reuters

Россия армияси ва ўзини ўзи республика деб эълон қилган Донецк ҳарбий полициясининг ҳарбий техникалар карвони, Мариупол.
Фото: «Коммерсантъ»

Чеченларнинг «Аҳмад» баталони жангчилари Илич номидаги Мариупол металлургия комбинати ҳудудида. Россия Мудофаа вазирлиги комбинат «украин миллатчиларидан буткул тозалангани» ҳақида маълум қилган.
Фото: «ТАСС»

Маҳаллий аҳоли вакили турар-жой биноси вайроналари ичидан нарсаларини қидирмоқда, ўт ўчирувчилар унга ёрдам беряпти.
Фото: Zuma пресс

Уруш вақтида ёниб кетган автомобиллар уюми. Ирпен, Киев вилояти.
Фото: EPA

Бучадаги оммавий қабрда эксгумация қилинаётган жасад.
Фото: AP Photo

Запорожье темир йўл станциясидаги она-бола.
Фото: AFP «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар