19:35 / 18.04.2022
4 738

Энг машҳур турк актрисалари пластик операциядан аввал ва кейин (фото)

Энг машҳур турк актрисалари пластик операциядан аввал ва кейин (фото)
Сўнгги бир неча йил ичида турк сериаллари ўзбек томошабинлари орасида катта шуҳрат қозонди. Бироқ мухлисларнинг ҳаммаси ҳам ўзларининг севимли юлдузлари пластик жарроҳлик амалиётини ўтказганини билмайди. Бундан ташқари, уларнинг баъзилари шунчалик машҳур бўлиб кетдики, улар деярли таниб бўлмас даражада ўзгарди. Grazia нашри машҳур турк актрисаларининг пластик операциядан аввалги ва кейинги суратларини тақдим этди.

Марям Узерли

Фото: Grazia
«Муҳташам юз йил» сериалидаги иштироки билан машҳур бўлган Марям Узерли бир неча бор пластик жарроҳликка мурожаат қилди. У дастлаб юзи, шундан сўнг лабларининг шакли ва ҳажмини тузатиш операцияси, ияги ва бурни шаклини тузатди. Актриса гўзаллик инексиялари учун пулни аямади. Бироқ актрисанинг мухлисларига ундаги сунъий ўзгаришлар маъқул келмади ва уни очиқ танқид остига олди. Марям танқидларни тўғри қабул қилиб, чиндан ҳам ботокс ва гел қуйдириш борасида меъёрдан ошганини тан олди ва ушбу амалиётга бошқа қўл урмасликка ваъда берди.

Ханде Эрчел

Фото: Grazia
Томошабинларга «Маликам энди қара» сериали орқали таниш бўлган Эрчел пластик жарроҳликдан олдин кенг ёноқли юзнинг эгаси эди. Актриса овал юз шаклига эришиш учун мутахассисларнинг фикрига кўра, ияги ва ёноқлари шаклини тузатган. Бундан ташқари, актриса жуда кўп вазн йўқотди, бунинг натижасида унинг ташқи кўриниши жуда ҳам ўзгариб кетди.

Ушбу глобал метаморфозалардан сўнг юлдузнинг мухлислари уч гуруҳга бўлинган: биринчисига унинг олдинги кўриниши кўпроқ ёқди, шунинг учун улар унинг ўзгаришини танқид қилди, иккинчи гуруҳ, аксинча, Ханде анча яхши кўрина бошлаганини таъкидлади. Бошқалар эса унинг пластик жарроҳлик амалиётини ўтказганига умуман ишонмади: улар актрисанинг ўзгаргани унинг вазн йўқотиш натижаси эканлигига амин.

Демет Ўздемир

Фото: Grazia
Яна бир машҳур актриса Демет ҳеч қачон пластик жарроҳлик амалиётини ўтказмаганини айтади. Аммо унинг эски суратлари эса бунинг аксини кўрсатмоқда. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, юлдуз ботоксдан ташқари қошларини кўтариш ва бошқа бир қанча кичик тузатиш операцияларини ҳам амалга оширган. Аммо унинг ташқи қиёфасини ўзгартирган энг муҳим операция бу жағ суякларини бироз кичиклаштиришдир.

Бирже Акалай

Фото: Grazia
Шунингдек, Бирже Акалай ҳам ташқи кўриниши устида кўп меҳнат қилган. У ёноқ суякларини тузатди, лабларига ботокс инексияларини қилди, қошларини кўтарди ва ринопластикага ҳам қўл урди. Пластик операция туфайли актриса шунчалик ўзгардики, эски расмлар билан солиштирганда фарқ аниқ сезилади. Бироқ бундан олдин у ҳозиргидек гўзал эмас эди, у 2004 йилда «Туркия гўзали» танловида учинчи ўринни эгаллади.

Фаҳрие Эвжен

Фото: Grazia
Фаҳрие Эвжен ҳам ўз қиёфасини деярли бутунлай ўзгартирган юлдузлардан биридир. Актриса ҳам бир нечта операцияларни ўтказди, бунинг натижасида янада гўзаллашиб кетди. Актриса қошларини кўтарди, ияги ва бурни шаклини ўзгартирди. Миш-мишларга кўра, Фаҳрие кўзининг ҳам рангини ўзгартирган, аммо бу шунчаки рангли линзалар эвазига бўлиши мумкин.

Мине Тугай

Фото: Grazia
«Золим Истанбул» сериалидаги роли билан таниш бўлган машҳур юлдуз ҳам бир неча бор жарроҳлик столида бўлган. Буни унинг эски суратлари тасдиқлайди, у ҳозиргисига умуман ўхшамайди. Мутахассисларнинг фикрича, актриса ринопластика ва ияги, ёноқлари ва қошларида бир нечта тузатиш операцияларини ўтказган.

Аслиҳан Гунер

Фото: Grazia
Карьераси аввалида қизил сочли гўзал Аслиҳан Гунер дарҳол мухлислари кўнглидан жой олганди. Аммо тез орада актриса пластик жарроҳлар ёрдамига мурожаат қилгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Соҳа мутахассисларининг фикрича, Аслиҳан лаблари шаклини тузатган ва ёноқ суягини кўтарган. Аммо унинг ўзи эса пластик жарроҳлик ҳақидаги миш-мишларни рад этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Энг машҳур турк актрисалари пластик операциядан аввал ва кейин (фото)