Кўпчиликнинг эътиборини тортган отнинг тақдири маълум бўлди (видео)

Ижтимоий тармоқларда кўпчиликнинг эътиборини тортган от ҳақидаги янги видеолар тарқалди. Унда отнинг айни пайтдаги ҳолати ва янги эгаси ҳақида маълумот берилди.
Маълум бўлишича, аввалроқ бозорда отни кўриб, унга меҳр қўйган Беҳруз исмли боланинг дадаси ўғлига ушбу отни сотиб олиб берган. Блогер отнинг ҳозир яхши шароитда сақланаётганини кўрсатди.
Унинг айтишича, аввалги видеодан сўнг кўплаб инсонлар отни сотиб олиб, асл эгасига қайтариш таклифи билан мурожаат қилган. Бунинг учун блогер уларга миннатдорлик билдирди.
Шунингдек, блогер Беҳрузга от ҳозирча унга омонат эканини, асл эгаси қайтариб олгунига қадар уни эҳтиётлаб, яхши парвариш қилиши кераклигини айтди.
«Энди от сенга, Худо хоҳласа, омонат бўлади. Отни эҳтиётлаб, чиройли қилиб боқасан», — деди у болага.
Бу воқеа ижтимоий тармоқлардаги эътибор ва инсонларнинг жонкуярлиги бир жонзот тақдирига бефарқ бўлмаслик, унга ғамхўрлик кўрсатишга туртки бўлиши мумкинлигини кўрсатди.
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…