Фото: Украина президенти офиси
Украина Россияга қарши «яна ўн йил» курашишга қодир, деди мамлакат президент Владимир Зеленский CNN телеканалига берган интервьюсида тинчлик музокараларининг истиқболлари ҳақидаги саволга жавобан.
«Биз ҳудудимизни бериб юбора олмаймиз, лекин Россия билан қандайдир мулоқот топиш керак бўлса ва улар ҳам бунга қодир бўлса, биз тайёрмиз», — деди Зеленский.
Шу билан бирга, Украина президенти музокаралар «Россия ультиматумига асосланмаган ҳолда» ўтказилиши кераклигини таъкидлади. Зеленскийнинг айтишича музокаралар қанчалик тез якунланса, шунчалик кам одам ҳалок бўлади. «Биз Россия Федерацияси билан ўн йил давомида курашишимиз мумкин», — дея қўшимча қилди у.
Зеленскийнинг баёнотига Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров «бизда бу қадар кўп вақт йўқ» дея жавоб қайтарди.
«Зеленский ўн йил давомида курашишга тайёрлигини эълон қилди. Бизда эса бунча кўп вақт йўқ. Бир неча кун ичида ҳаммасини тугатамиз», — дейди Қодиров Telegram’га жойлаган аудиомурожаатида.
Қодиров Украинада «муайян махсус операция» бошланаётгани, унинг давомида чечен ҳарбийлари «аниқ натижалар» кўрсатишини маълум қилган. «Буни таъбир жоиз бўлса украиналикларнинг ўзи сўраб олди дейиш мумкин», — дея қўшимча қилди у ва «қочиб кетолмаганларни» ўз позицияларини тарк этишга чақирди.
Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиёти 24 февралда бошланганди; Қодиров унда чечен бўлинмалари иштирок этаётганини тасдиқлаган. АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Россиянинг Украина ҳудудидаги махсус ҳарбий операцияси 2022 йил охирига қадар давом этиши мумкинлигини тахмин қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди