15:57 / 19.04.2022
1 297

Қозоғистонда бир гуруҳ шахслар жосуслик ва давлатга хиёнатда гумонланиб қўлга олинди

Қозоғистонда бир гуруҳ шахслар жосуслик ва давлатга хиёнатда гумонланиб қўлга олинди
Фото: nur.kz
Қозоғистонда бир гуруҳ шахслар жосуслик, давлатга хиёнат, давлат сирларини ноқонуний равишда йиғиш ва тарқатишда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат миллий хавфсизлик қўмитаси хабар берди.

Улар орасида хорижий давлат фуқароси ҳам бор”, дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, Қозоғистон Жиноят кодексининг қатор моддалари (давлатга хиёнат, жосуслик, давлат сирларини ноқонуний равишда йиғиш ва тарқатиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу шахсларга нисбатан ҳибсга олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қайд этилишича, жиноят иши махфий тусда бўлгани сабабли бу иш бўйича бошқа тафсилотлар эълон қилинмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда бир гуруҳ шахслар жосуслик ва давлатга хиёнатда гумонланиб қўлга олинди