
Фото: Sean Gallup/Getty Images
Норвегия ҳукумати Украина қуролли кучларига беғараз асосда "Мистрал" зенит-ракета мажмуаларини беради. Бу ҳақда қироллик мудофаа вазири Бёрн Арилд Грам маълум қилди.
- "Мистрал" зенит-ракета мажмуалари – флотда фойдаланиладиган ва Украинага катта фойда келтирадиган самарали қурол, - деди у.
Stavanger Aftenblad нашрининг ёзишича, "Мистрал"дан Норвегия корветларида фойдаланилган. Аммо мамлакат ҳукумати бу тизимларни алмаштиришни режалаштирмоқда.
Мудофаа вазирининг сўзларига кўра, мажмуаларнинг бериб юборилиши мамлакат мудофаа имкониятлари учун жиддий оқибатларга сабаб бўлмайди.
"Бу мажмуалар Норвегия қуролли кучлари тасарруфидан чиқарилади, аммо улар ҳали ҳам замонавий ва самарали қурол ҳисобланади", деб ҳисоблайди Бёрн Арилд Грам. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.