“Rai Al Youm” Саудия Арабистони ўз қизиқишларини Россия ва Хитой томонга қаратаётганини қайд этди.
Саудия Арабистони дунё майдонида Америка нуфузи тушиб бораётгани ортидан Қўшма Штатлардан юз ўгириб, Россия ва Хитойга қўшилишга қарор қилди, деб ҳисобламоқда шарҳловчи Халид ал Жаусий.
“Ибн Салмон, эҳтимол, 80 йил давомида Саудия Арабистонининг стратегик иттифоқчиси бўлган Америкадан юз ўгиришга ва янги Россия-Хитой алянсига қўшилишга қарор қилди. Бу нафақат Форс кўрфази минтақасида, балки бутун Яқин Шарқдаги тубдан ўзгаришлар ҳақида сигнал беради”, - дейилади экспертнинг “Rai Al Youm” нашрида чоп қилинган мақоласида.
Ал Жаусий валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ал Сауд бир неча кун ичида Россия ва Хитой етакчилари билан телефон орқали суҳбатлашганини инобатга олиб шундай фикрни билдирган.
У Ар-Риёд ва Вашингтон муносабатлари Подшоҳлик валиаҳд шаҳзодаси билан ҳамкорлик қилишни истамаслигини айтган президент Жо Байден даврида ёмонлашганини эслатган. Хусусан, Муҳаммад бин Салмон ал Сауд Америка етакчисининг Украинадаги ҳарбий операция туфайли Москвага қарши киритилган Ғарб санкциялари ортидан нархни пасайтириш учун нефть қазиб олишни кўпайтириш илтимосини рад этган.
Эслатиб ўтамиз, февраль охиридан буён Россия президенти Владимир Путин ва Саудия Арабистон валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ал Сауд ўртасида икки марта телефон суҳбати бўлиб ўтди. Биринчи суҳбат 3 март, иккинчи эса 16 апрель куни бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида етакчилар икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олишган.
Саудия Арабистони, Америкадан юз ўгириш, Россия ва Хитойга қўшилиш, Муҳаммад бин Салмон “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Тошкент вилоятида салкам 7 кило оғирликдаги чақалоқ туғилди