20:30 / 20.04.2022
2 799

Ғарб Россияга қарши санкциялар билан ўзини ўзи жазолади

Ғарб Россияга қарши санкциялар билан ўзини ўзи жазолади
Ҳозир Россияга қарши рекорд даражада санкциялар киритилган, лекин ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар мамлакатнинг санкциялар босимига дош бера олишини намойиш қилмоқда.Лекин бошқа давлатлар ҳақида бундай деб бўлмайди, деб ёзмоқда Хитойнинг телеканали (CGTN).

Украинада махсус операция бошланганидан бери Ғарб давлатлари Россияга нисбатан мисли кўрилмаган санкциялар, жумладан, банклар, молия институтлари, йирик давлат корхоналари, амалдорлар ва уларнинг оила аъзоларига нисбатан чекловлар жорий қилган. Санкциялар деярли 6000 киши ва 900 дан ортиқ ташкилотга тааллуқли.

Қўшма Штатлар аллақачон Россиядан ҳар қандай нефть ва газ импортига тақиқ қўйган ва Буюк Британия ҳам 2022 йил охиригача Россиянинг энергия ресурсларидан воз кечишга ваъда берган. Нашр эслатишича, Европа Иттифоқи ҳозир ҳам худди шундай мажбуриятни кўриб чиқмоқда. Россияга қарши ҳаракатларга йирик халқаро компаниялар ҳам қўшилди. Улар орасида McDonalds, Соса-Соlа, Starbucks, Microsoft ва бошқалар бор. Бироқ, бу чораларнинг барчаси керакли натижани бермайди.

Мамлакатларнинг стратегик хулқ-атворини ўзгартириш ҳақида гап кетганда, санкциялар одатда самарасиз бўлади, - деди Шарқий Хитой Ҳуқуқий Университетининг сиёсатшунослик ва халқаро муносабатлар профессори Жозеф Грегори Маҳоне СGТN телеканалига берган интервьюсида. - Ғарб Россия иқтисодиётига зарба беришда қанчалик қаттиқроқ ҳаракат қилса, бу бошқа мамлакатларнинг иқтисодиёти ва хавфсизлигида шунчалик кўп акс этади.”

Россиянинг ўзи, экспертлар фикрига кўра, санкциялардан "нисбатан ҳимояланган". Ғарб Россияга нисбатан чекловларни 2014 йилдаёқ бошлаган. Кейин чора-тадбирлар энергия, молия, илм-фан, мудофаа ва ҳарбий саноат каби муҳим тармоқларда савдо эмбарголарини ўз ичига олди.

Буларнинг оқибатида Россия ўзининг "Мир" тўлов тизимини, қишлоқ хўжалигини ривожлантирди ва кўплаб маҳсулотларни ишлаб чиқаришини йўлга қўйди, Европа Иттифоқидан ташқаридаги мамлакатлар билан - хусусан, Лотин Америкаси билан савдо алоқаларини ўрнатди.

Бундан ташқари, Россия Федерацияси доллар операцияларидан евро ва юань каби бошқа валюталарга ўтди. Бу Москвага ҳозирги мисли кўрилмаган санкциялар босимига дош беришга имкон беради.

Россия нефтига қарши критилган санкциялар эса, ушбу санкцияларни киритган томоннинг ўзига қарши ҳамда транспорт, банклар, чакана савдо ва танкер компаниялари каби бошқа соҳа вакилларига қарши санкцияларга айланди”, деди нашрга берган интервьюсида Hang Seng Bank China бош иқтисодчиси Дан Ванг.

Россиянинг жавоб санкциялари эса Ғарб учун вазиятни янада оғирлаштирмоқда: 200 дан ортиқ турдаги товарларни экспорт қилишга мораторий, миллий валютадаги ташқи қарзга хизмат кўрсатиш, капитал оқимини чеклаш, Ғарб компанияларининг мулкини миллийлаштириш эҳтимоли Россия бозори, шунингдек, транспорт ва логистика тақиқлари.

Буларнинг барчаси глобал энергия ресурсларининг танқислигига ва нефть маҳсулотлари нархининг кескин ошишига олиб келди. "Жаҳон бозорида Россия нефт хомашёси тақчиллиги кузатилмоқда, ҳеч бир мамлакат ёки ҳеч бир давлатлар гуруҳи ушбу танқисликни қоплай олмайди", - деб таъкидлади Ван.

Нефть экспортчилари ташкилоти (ОПEК) ҳам яқинда Россия нефт етказиб беришни тўхтатса энг кучли нефт инқирози содир бўлиши ва ҳеч бир етказиб берувчи буни қоплай олмаслиги ҳақида огоҳлантирган эди. АҚШ инфляциясининг ярмига нефт нархи ошишига тўғри келди, деди Ванг.

Нефтдан ташқари, Ғарб давлатлари ўзларини озиқ-овқат танқислиги билан жазоладилар, чунки Россия жаҳон бозорида энг йирик буғдой етказиб берувчи ҳисобланади. Бундан ташқари, Россия ўғитларнинг асосий етказиб берувчиси ҳисобланади. Бинобарин, санкциялар қишлоқ хўжалиги мамлакатларида ғалла ҳосилдорлигининг кескин пасайиши билан боғлиқ бўлган кумулятив таъсирга эга бўлади, деди иқтисодчи.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ғарб Россияга қарши санкциялар билан ўзини ўзи жазолади