"Ғарб санкциялар ёрдамида Россия иқтисодий тузилмасини барбод қила олмади. "Иқтисодий блицкриг" стратегияси амалга ошмади, деди Россия президенти Владимир Путин иқтисодиёт масалаларига бағишланган видеоанжуман шаклида бўлиб ўтган мажлисда.
"Сўнгги вақтларда иқтисодиёт учун энг салбий бўлган омиллардан бири бу Ғарб давлатлари томонидан уюштирилган санкциялар босими бўлди. Улар бизнинг мамлакатимизда молиявий-иқтисодий вазиятни тезда изидан чиқариш, бозорларда ваҳима уйғотиш, молия тизимини изидан чиқариш ва дўконларда товарлар дефицити келтириб чиқаришни истаган эди, лекин бугун биз ишонч билан айтишимиз мумкинки - Россияга нисбатан бундай сиёсат муваффақиятсизликка учради", - деди Путин.
Россия президенти айтишига кўра, санкциялар аксинча, АҚШ ва Европада иқтисодий вазият ёмонлашувига, нархлар ва ишсизлик ошишига олиб келган.
Россияда эса, қисқа вақт давом этган тебранишдан сўнг, вазият барқарорлашган, чакана савдо тармоқларида заҳиралар қайта тикланган.
Шунингдек давлат раҳбари, ҳукумат бозорларни назорат қилишда "қўлда бошқариш" тизимидан воз кечиб қарор қабул қилишда бизнесга тўлиқ эркинлик бериши - тўғри қарор бўлганини қайд этди.
Шу билан бирга Россияда инфляция бироз безлашганини ҳам қайд этди. "Сўнгги 1,5 ой давомида Россия истеъмол товарлари нархи сезиларли даражада ошди - 9,4 %, йиллик ҳисобда эса 8 апрел ҳолатига инфляция 17,5%ни ташкил қилган. Ушбу вазиятда фуқароларимизни қўллаб-қувватлаш керак" , - деб қўшимча қилди давлат раҳбари. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди